Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бермасдан товар ола бошлашди. Икки муҳандиснинг танлари билан шерикчилик қилишлари тан ширкатидир. Касб-корлари ва мол қўйишлари, биргаликда ишлашлари эътибори билан инон ширкатидир. Бошқа бировдан музорабага пул олишлари музораба ширкатидир. Савдогарларнинг уларга берган ишончларидан фойдаланиб, бепул товар олишлари вужуҳ ширкатидир. Бу ширкатда барча турдаги исломий ширкатлар тўпланяпти. Бу иш жоиздир. Чунки мазкур ширкатларнинг ҳар бири алоҳида жоиз бўлгач, ҳаммаси биргаликда бўлиши ҳам жоиздир. Фойда келишувга қараб бўлади. У қўйилган моллар миқдорига қараб ҳам, моллар оз-кўп бўлса-да, у тенг бўлиши ҳам, моллар тенг бўлса-да, у оз-кўп бўлиши ҳам мумкин.


Муфоваза ширкатининг шу тури жоиздир. Унга ҳужжат ворид бўлган. Айрим фақиҳлар айтган, икки киши молда ҳам, тасарруфда ҳам, иш ҳақида ҳам тенг шерик бўлиб, улардан ҳар бири иккинчисига батамом топшириши ҳам муфоваза ширкатининг бир туридир, деган гапга келсак, бундай қилиш мутлақо жоиз эмас. Чунки унга шаръий далил ворид бўлмаган. Улар далил қилаётган


«إِذَا تَفَاوَضْتُمْ فَأَحْسِنُوا الْمُفَاوَضَةَ» 
«Агар бир-бирингизга топширсангиз чиройли тарзда топширинг», ҳадиси ёки


«فَاوِضُوْا فَإِنَّهُ أَعْظَمُ لِلْبَرَكَةِ» 
«Бир-бирингизга топширинглар, чунки бу ишнинг баракаси улуғдир», деган ҳадиснинг далолати саҳиҳ деб фараз қилинган тақдирда ҳам маънолари уни англатмайди. Негаки бундай ширкат ноаниқ мол ва ноаниқ ишга биноан тузилган ширкатдир. Уларнинг жоиз эмаслигига шунинг ўзи кифоядир. Бундан ташқари, мерос қўювчининг вафотидан кейин уларга ўтадиган мерос, деган гап ҳам бор. Улардан бири зиммий бўлса, қандай қилиб унга меросдан улуш ажратилади? Яна бир сабаб: Ширкат ваколат маъносини ўз ичига олади. Ноаниқ нарсага ваколат бериш эса жоиз эмас. Мана шулар муфоваза ширкатининг бу тури жоиз эмаслигига далилдир.

 

11-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143